Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчи товламачилик қилишда айбланмоқда

Ўқитувчи товламачилик қилишда айбланмоқда

2020 йилнинг 8 май куни Ғаллаорол туманида яшовчи 41 ёшли Н.А. (аёл) Ғаллаорол тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, Ғаллаорол туманидаги мактабгача таълим муассаса мудираси бўлиб ишлаб келишини, карантин даврида ходимларини шанбалик қилиб ишлатгани ҳолати юзасидан, қўл остида мусиқа фани ўқитувчиси бўлиб ишловчи 38 ёшли Л.А. шикоят аризаси ёзганини билдирган. Шундан сўнг Л.А шикоят аризасини қайтариб олиши эвазига Н.А.дан 5.000.000 сўм пул талаб қилади. МТМ мудири товламачилик йўли билан пул талаб қилгани учун Л.А.га қонуний чора кўришни сўраган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Н.А. 2020 йил 11 май куни Л.А. нинг пластик карта ҳисоб рақамига 3.000.000 сўм пулларни ўтказиб берганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан Н.А. 2020 йил 11 май куни Л.А. нинг пластик картасига 3.000.000 сўм пул ўтказилганлигини тасдиқловчи чек ҳужжатлаштириб олиниб ҳамда ашёвий далил деб топилган.

Мудира Н.А. хатти-ҳаракатлари юзасидан текшириш ишлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг