Ўн беш йилдан буён пулдан бутунлай воз кечиб яшаётган инсон аниқланди
Aнглиялик эркак 15 йилдан бери пулни ўз эҳтиёжидан чиқариб ташлаганини айтди, деб ёзади Oddity Central. Бундан ташқари, британиялик замонавий технологиялардан узоқроқ юришга ҳаракат қилади.
Марк Бойл 2008 йилда пулдан фойдаланишни тўхтатди. Ўша пайтда у ишда яхши мавқега эга ва юқори маош оларди, лекин дўсти билан фалсафий суҳбат давомида ҳаётини ўзгартиришга қарор қилди. Улар дунё муаммоларини муҳокама қилишди ва пул барча муаммоларнинг манбаи деган хулосага келишди.
Шундан сўнг, Марк уйни сотиб, эски фургонда яшашга кўчиб ўтди. Эркак бутунлай пул ишлатишдан бош тортган. Aввалига бу қийин эди, лекин қаҳрамонимиз ўз йўлидан қайтмади ва ишонганидек, бахтни топди.
«Мен ҳақиқий хавфсизлик пул эмас, дўстлик ва биродарлик эканлигини англадим», деб қўшимча қилди британиялик.
Бойл ўзи каби яшаш осон эмаслигини билади ва ҳамма ҳам ундан ўрнак олиши мумкин эмаслигини қўшимча қилди. Бироқ, у ўз ҳаракати одамларни қадриятлар ҳақида ўйлашга мажбур қилишига ишонади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter