Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конимехда 4 киши қум остида қолиб ҳалок бўлди

Конимехда 4 киши қум остида қолиб ҳалок бўлди

Фото: Xabar.uz

17 ноябр куни Зарафшондаги Лолазор деган жойда тилла қумини кавлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб қолгани хусусида хабарлар тарқалганди. 

Аммо ушбу маълумот тасдиқланмади. 

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, аслида 13 ноябр куни соат тахминан 22:00 ларда Конимех тумани «Караката» ОФЙ ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаро тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган. Оқибатда 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг