Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов қўлга олинди

Олий суд раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов қўлга олинди

Баҳодир Деҳқонов.

Фото: «tsul.uz»

Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов бугун, 21 февраль ўз хизмат хонасида қўлга олинган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Баҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди.

У ўз вазифасига 2017 йилнинг 1 июнида киришган.

Бундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, у илгари узоқ йиллар прокуратура тизимида фаолият кўрсатгани, хусусан, Республика Ҳарбий прокурори, Андижон ва Самарқанд вилояти прокурори вазифаларини адо этгани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг