Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оилавий жанжал сабаб аёл ўзини каналга ташлади

Оилавий жанжал сабаб аёл ўзини каналга ташлади

Фото: Тошкент вилояти матбуот хизмати

Тошкент вилоятида оилавий жанжал сабаб аёл ўзини «Бўзсув» каналига ташлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, кеча, 24 август куни соат 16:30ларда 1992 йилда туғилган фуқаро Н.К. турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган Ф.Ж. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Оилавий можаро сабаб аёлнинг жаҳли чиқиб, Чирчиқ шаҳар Заковат кўчасидаги «Бўзсув» канали устидаги кўприкдан ўзини сувга ташлаган.

Ушбу ҳолатни кўрган атрофдаги фуқаролар зудлик билан Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 8-ёнғин-қутқарув қисмига хабар беришган. Воқеа жойига бир гуруҳ қутқарувчилар етиб бориб, Н.К.ни қутқариб қолишган.

«Воқеа жойига етиб келган тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда фуқаро Н.К.нинг аҳволи яхши», дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг