ОФК президенти Ўзбекистон ОТЖ финалга йўл олгани билан Умид Аҳмаджоновни табриклади
Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати финалига йўл олгани муносабати билан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновга табрикнома юборди.
Табрикномада шундай ёзилган:
«Ҳурматли Умид Аҳмаджонов! Мен мамнуният билан Сизни ва Сиз орқали бутун ўзбек футболи жамоатчилигини Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати финали йўлланмаси билан табриклайман. Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг барча аъзоларига ҳам менинг табригимни етказиб қўйинг. 27 январь куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финалида омад ёр бўлишини тилайман.
Ҳурмат билан Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа, ОФК президенти».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter