Дунё гўзалларидан бири коронавирусга чалинди
Дунё гўзалларининг турли рейтингларида мунтазам иштирок этиб турадиган ҳиндистонлик актриса ва модель Айшвария Рай Баччан коронавирусни юқтириб олди. Бу ҳақда бугун, яъни 12 июль куни «The Guardian» хабар берди.
Аввалроқ Боллувуднинг машҳур актёри Амитабх Баччан коронавирусга чалингани ҳақида хабар бергандик.
Рай Баччан турмуш ўртоғи Абхишек Баччан ва қайнатаси Амитабх Баччан COVID-19 билан шифохонага ётқизилган куни коронавирусга топширган таҳлил натижалари мусбат чиқди. «Коронавирус» ташхиси дунёга машҳур актрисанинг саккиз ёшли қизалоғига ҳам қўйилган.
12 июль куни Ҳиндистонда касалланишлар сони бўйича рекорд қайд этилди: ўтган бир кеча-кундузда 27100 киши коронавирус аниқланган. Энди мамлакатда касалланганлар сони 850 минг кишини ташкил этмоқда. Ҳукумат аҳолиси зич ҳудудларда илгари бекор қилинган карантин қоидаларини яна жорий этмоқчи.
Айшвария Рай 1994 йилда «Дунё гўзали» танловида ғолибликни қўлга киритган. У «Абадий сизникиман», «Муҳаббат оҳанглари», «Ақл ва туйғу», «Жўшқин муҳаббат», «Девдас», «Байкерлар 2: Ҳақиқий туйғу» каби ҳинд кинолари ҳамда Голливудда «Пушти пантера 2» комедиясида роль ижро этган.
Рай Баччан дунё гўзалларининг турли рейтингларида бир неча марта иштирок этган. Ҳозирги кунда энг машҳур Болливуд юлдузларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter