Шавкат Мирзиёев: «Дунё ҳамжамиятида обрў қозониш учун 20 йиллик музни эритиш керак!»
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев дунё давлатларининг Ўзбекистонга муносабати, ташқи сиёсий алоқалар, хусусан, қўшни давлатлар билан яқин алоқа ўрнатишнинг аҳамияти ҳақида ҳам тўхталган.
«Тошкент билан алоқалар яхшиланиши, яқин қўшничилик муносабатлари тикланиши лозим. Бундан халқ севинади. Дунё ҳамжамиятида обрў қозониш учун 20 йиллик музни эритиш керак. Яъни қўшниларимиз билан самимий дўст бўлишимиз лозим», дея таъкидлаган Ўзбекистон раҳбари.
Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter