ОАВ: Афғонистонда 9 нафар толибон жангчиси йўқ қилинди

Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилоятида ўтказилган амалиёт чоғида мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан «Толибон» жангари гуруҳининг 9 нафар жангчиси йўқ қилинган ҳамда 18 нафари жароҳатланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, операция давомида уч толибон қўмондони, шунингдек, қурол ва портловчи моддалар қўлга олинган.
Сўнгги пайтларда шарқий ва жанубий Афғонистоннинг Логар, Нангарҳар ва Ҳилмонд вилоятларида, шунингдек, республиканинг шимолида (Қундуз, Жазжон ва Парван) экстремистик гуруҳларнинг мавқелари сезиларли даражада кучайган. Шу билан бирга, радикал гуруҳларнинг қўмондонлари ва оддий аскарлари «Ислом давлати» террорчилик ташкилотига содиқлигини намоён этишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter