ОАВ: Афғонистон қуролли кучлари «Толибон»нинг 60 жангарисини йўқ қилди

Афғонистон қуролли кучлари «Толибон» жангариларининг 60 нафарини йўқ қилишга муваффақ бўлдилар, дея хабар бермоқда «Khaama Press» нашри.
Жангариларга қарши сўнгги операциялар Афғонистоннинг Логар, Вардак, Гилменд, Урузган провинцияларида ўтказилган. Унда жангариларнинг радиоалоқа воситалари ва миналари ҳам йўқ қилинган.
Мамалакатда расмий ҳукумат ва айрим ҳудудларни эгаллаб олган «Толибон» ўртасидаги қарама қаршилик ҳамон давом этмоқда. Аввалроқ, президент Ашраф Ғани толибларни музокараларга чақирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter