Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда минглаб одам намойишга чиқди

Нью-Йоркда минглаб одам намойишга чиқди

17 сентябр, якшанба куни минглаб иқлим ҳимоячилари Нью-Йорк кўчаларига намойишга чиқиб, АҚШ президенти Жо Байден ва дунё етакчиларини глобал исишга олиб келаётган қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни тўхтатишга чақирди.

700 дан ортиқ глобал иқлим ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланган ушбу намойиш БМТ Бош ассамблеяси 78-сессиясининг юқори даражадаги ҳафталиги доирасида 20 сентябр куни Нью-Йоркда ўтадиган бир кунлик Иқлим саммити олдидан ташкиллаштирилди.

Қайд этилишича, акцияда 75 мингга яқин киши иштирок этган.

АҚШ етакчисининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилишича, Байден 19 сентябр куни Бош ассамблеяда нутқ сўзласа-да, у БМТ иқлим саммитида иштирок этиши режалаштирилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг