Кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш бекор қилинади
2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Хабарда қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида кўзда тутилган. Унга кўра эндиликда тузилган ижара шартномалари фақатгина давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter