Нигерияда сел: қурбонлар кўп

Ғарбий Африка давлати Нигериянинг Делта штатида жала туфайли юзага келган сел 12 кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.
Нигерия Миллий фавқулодда ҳолатлар агентлиги (NEMA)нинг Делта координатори Уальсон Ибаракумо Брандоннинг баёнот беришича, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлардан 3 нафари бола бўлган.
Сел туфайли юзлаб уйлар талофот кўрган.
Нигерияда олти ойдан бери ёғингарчиликлар давом этяпти.
Сўнгги 2 ҳафта мобайнида сел туфайли 100 дан зиёд киши ҳалок бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter