Нидерландияда роботлар қуйма металлдан кўприк «босиб чиқарди»
«МХ3D-Metal» робот моделлари ярим йил ичида дизайнерлик металл кўпригини бунёд этди. Агарда ушбу қурилма мустаҳкамлик синовидан муваффақиятли ўтса, у Амстердамга ўрнатилади, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Роботлар мазкур кўприкни металл томчиларидан яратди. Қурилмаларнинг ўзига хос аниқлиги сабаб тўртта электрон робот ўзининг гўзаллиги бўйича кўпчиликни ҳайратга соладиган конструкцияни бунёд этди.
Кўприкнинг узунлиги 12,5 метр, эни эса 6,3 метрга тенг. Унга ишлатилган барча деталларнинг умумий узунлиги 1000 километрдан ортиқ. Кўприкни қуришда ҳавозлар ва бошқа қўшимча механизмлардан умуман фойдаланилмаган.
Барча техник синовлар ниҳоясига етгач, янги кўприк Амстердамдаги каналлардан бирининг устига ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter