Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда йирик ўғрилик аниқланди

Навоийда йирик ўғрилик аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ, «Ўзэнергоинспекция» ва «Ҳудудгаз Навоий» ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «N-C.» МЧЖ раҳбари Ф.А. Кармана тумани «Янгиариқ» МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар жой объектида қум таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, ушбу нотурар бинони ҳамда табиий газни кучайтириб берувчи электр насосни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр энергияси ва газ тармоқларига улаб, жами 478,5 млн сўмлик табиий ресурсларни ўғирлаганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманган ва Сирдарёга шунга ўхшаш ҳолатлар аниқланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг