Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда 350 метр «труба»ларни ўғирлаб кетаётган шахс ушланди

Навоийда 350 метр «труба»ларни ўғирлаб кетаётган шахс ушланди

Жорий йилнинг 27 январь куни соат Навоий вилояти «Навоий азот» корхонасига тегишли ҳудудда Қўриқлаш-патруль хизмати ходимлари томонидан ўғрилик жинояти фош қилинди.

Хабарда айтилишича, улар номаълум шахснинг ҳеч қандай ҳужжатларсиз 300 мм диаметрдаги, жами 30 дона металл қувурларни махсус техника ёрдамида юклаётганлигига гувоҳ бўлган.

Сўнг улар воқеа жойига Навоий шаҳар ИИБ Тезкор-тергов гуруҳини чақиради ва вазият ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Дастлабки ўрганишлар жараёнида умумий узунлиги 350 метр, қиймати 40 миллион сўмдан ортиқ бўлган 23 тонна металл қувурларни талон-тарож қилмоқчи бўлган шахс 1988 йилда тугилган Қизилтепа туманида яшовчи О.Х., эканлиги аниқланади.

Ҳозирда Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг