Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вафот этди
Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Зафар Расулов 44 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
З. Расулов 1979 йил 23 октябрда Навоий вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли тиббий санитария қисми терапевти сифатида бошлаган.
2012-2020 йилларда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор ўринбосари, бирлашма бошлиғи, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
2020 — 2023 йилларда эса Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида самарали меҳнат қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter