НАТОнинг Европадаги аъзолари ва Канада мудофаа харажатларини оширди
НАТОнинг Европадаги аъзолари ва Канада 2020 йилда мудофаа харажатларини 4,3%га оширди. Бу ҳақда НАТО мудофаа вазирлари учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида бош котиб Йенс Столтенберг маълум қилди.
«Ушбу ўсиш 4,3%ни ташкил этади. Бу олтинчи йилдирки Европа иттифоқчилари ва Канада харажатларни оширмоқда. Бу тамойил сақланиб қолишини кутмоқдамиз», — деди Столтенберг.
Унинг сўзларига кўра, иттифоқчилар «куч ва маблағ, шунингдек, операциялардаги иштироки»га сармояни кучайтиришда давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter