Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилиняпти

Нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилиняпти

Президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятларини кенгайтириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.

Давлат раҳбари, мазкур корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида 5 йилга солиқлардан озод қилинишини маълум қилди. Шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар ҳам ажратилади.

Президент таржимонликдек масъулиятли меҳнатни муносиб рағбатлантириш учун улуғ шоир ва таржимон Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этишни таклиф этди.

Ҳудудлардаги болалар кутубхоналари босқичма-босқич болажонларимизнинг севимли масканига айлантирилиши таъкидланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг