Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«NASA»да Марсга биринчи аёл қадам қўйишини исташмоқда

«NASA»да Марсга биринчи аёл қадам қўйишини исташмоқда

Фото: «Segodnya.ua»

«NASA»да Марсгача уча оладиган космик кема яратиш устида ишлайдиган Аллисон Макинтайр Қизил сайёрага илк қадамни аёл киши қўйиши керак деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу адолатдан бўлади, деб ёзади «Сегодня» нашри.

«Бизда эркаклар каби юқори малакага эга аёл астронавтлар бор, аммо улардан ҳеч бири ҳали Ойга чиққани йўқ, — дейди Аллисон. — Менимча Марсга биринчи бўлиб аёл киши чиқиши керак».

Ҳозирда Марсга учувчили парвоз айнан қачон амалга оширилиши аниқ эмас. Аллисон Макинтайрнинг жамоаси юмшоқ қўниш муаммосини ҳал қилиш билан банд. Таъкидланишича, Марсда космик кема Ердагидан йигирма баробар енгил бўлади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг