Намибия президенти саратон касаллигидан вафот этди
Намибия президенти Хаге Гейнгоб шанба, 3 февраль куни мамлакат пойтахти Виндхукдаги марказий шифохонада 82 ёшида вафот этди.
Январь ойининг бошида Хаге Гейнгоб ўзига саратон ташхиси қўйилганини маълум қилган эди. Олдинроқ у даволаниш учун АҚШга борган ва январь ойида Намибияга қайтган эди.
Гейнгоб 2015 йилда иккинчи муддатга мамлакат президенти этиб сайланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter