Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганлик нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Наманганлик нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Фото:«Xabar.uz»

Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 22 июндаги буйруғи билан Учқўрғон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Иброхимов Алишер Маъмуржон ўғлининг (лицензия NA № 0012, 20.04.2020 й) лицензияси хизмат текшируви ўтказиш даврида 10 кун муддатга тўхтатилди.

Мазкур қарор «Нотариат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилган. 

Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими  хабар берган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг