Наманганда тўрт нафар ўғил эгизак дунёга келди
Наманган вилояти Поп туманида яшовчи Ҳозировлар хонадонида бир йўла 4 нафарли эгизак дунёга келди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров 31 ёшда бўлса, онаси Мадина Икрамова 30 ёшда бўлиб, тўйлари 2016 йил 26 октябрда бўлган. Табиийки, ота-онанинг бу воқеадан қувончи чексиз. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Аёлга оналик бахтини ҳадя этиш ҳам машаққатли, ҳам шарафли. Бу йўлда Наманган вилоят перинатал марказида барча шароит шароитлар яратилган бўлиб, ходимлар фидойилик билан меҳнат қилишмоқда.
– Онага туғруқ жараёнига қадар замонавий перинатал технологиялар бўйича барча замонавий ёрдам кўрсатилди, – дейди вилоят перинатал марази директори Ирода Муҳитдинова. – Болаларни соғ-саломат она қўлига топшириш мақсадида тажрибалар шифокорларимиз билан туғруқ режасини тузиб олдик. Туғруқ жараёни учун барча зарур ҳозирлик кўрилди. Ҳар бир болага тўлиқ тиббий ёрдам ўрсатиш учун алоҳида мутахассислар ва аппаратлар тайёрланди. Натижада мураккаб амалиёт самарали якунига етказилди.
Маълум бўлишича, 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 граммни ташкил этган.
Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши бўлиб, марказ шифокорлари назоратида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter