Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда «официант»га шилқимлик қилган безорилар ушланди

Наманганда «официант»га шилқимлик қилган безорилар ушланди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 5 апрель куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Ғ.Илҳом, 24 ёшли Қ.Акмал ва 22 ёшли Э.Жаҳонгирлар Мингбулоқ тумани «Кичик Жомашўй» маҳалласида жойлашган «Водий» умумий овқатланиш ошхонасида уларга хизмат кўрсатаётган 19 ёшли Й.Гулмирага шилқимлик қилишади.

Безорилар уни сочидан ушлаб тортганларида уларни тинчлантирмоқчи бўлган 31 ёшли Б.Зокиржонни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослашади. Бу ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган 46 ёшли Н.Адҳамжон ва 27 ёшли С.Бургуталиларга ҳам қаршилик кўрсатиб, уларни уриб, пичоқ билан С.Бургуталининг сон қисмига жароҳат етказишади.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Б.Зокиржон ва Н.Адҳамжонлар «енгил» ҳамда С.Бургутали «ўртача оғир» тан жароҳатлари олганликлари кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари жараёнида, Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирлар ушбу умумий овқатланиш ошхонасида официант бўлиб ишловчи Й.Гулмирани улар билан биргаликда бир столда ўтириб овқатланишга мажбурлаб, турли уятли хатти-ҳаракатлар содир этганликлари сабабли ушбу жиноят келиб чиққанлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг