Наманганда ҳужжатларсиз Lacetti рулига ўтирган 16 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

2022 йил 6 февраль куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида жойлашган «Атлас» МЧЖ биноси олдида 2005 йилда туғилган шахс тегишли ҳужжатларсиз «Lacetti»ни бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.
Натижада, йўл четидаги бетон столбага урилган.
ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинадаги 2005 йилда туғилган йўловчи эса «бош мия ёпиқ шикасти» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter