Наманганда АИ-80 бензин нархи 6400 сўмгача тушди
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги «Наманган Темир-бетон» МЧЖ га қарашли АЁҚШда АИ-80 маркали бензин 6400 сўмдан сотилмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
«Наманган вилояти бўйлаб Монополияга қарши курашиш бошқармаси томонидан ҳудудлардаги АЁКШларда тушунтириш ишлари олиб борилиб нархларни асоссиз оширмаслик, ҳайдовчилар учун қулай нархларда сотиш юзасидан суҳбатлар қилинмоқда. Бензин нархи тез орада бундан ҳам арзонлаши кутилмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аи-80 бензин нархи 5500 сўмга тушиши кутилаётгани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter