Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари вафот этди

Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари вафот этди

Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Икромжон Каримов узоқ давом этган касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Икромжон Каримов 1947 йилда Наманган шаҳрида туғилган.

И.Каримов узоқ йиллар мобайнида республика ва вилоят йўл қурилиши ташкилотларида раҳбарлик вазифаларида ишлаганди. Мамлакатда замонавий автомобиль йўллари тармоғи барпо этилишига муносиб ҳисса қўшди. Кўп йил Наманган вилоят автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш бошқармаси (ҳозирги «Наманганавтойўл»)га бошчилик қилди.

Кейинчалик Наманган вилоят ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, Косонсой тумани ҳокими вазифаларида ҳам фаолият олиб борди. У бир муддат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ҳам бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг