Наманган ҳокими Хайрулло Бозоров ҳудудда IT-Парк филиали қурилишини ўз зиммасига олди

2020 йилнинг 20 феврал куни, IT-Парк директори Фарҳод Ибрагимов раҳбарлиги делегация Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва ҳокимлик вакиллари билан учрашди.

Мазкур ташриф доирасида IT-Парк делегацияси филиал қурилиши учун ажратилган ҳудуд, маҳаллий инфратузилма, бош план, техник кўрик ва бошқа лойиҳага доир ҳужжатлар билан танишиб чиқди. Шунингдек, Наманганда қуриладиган бўлажак IT-Парк филиалининг концепцияси тақдим этилди.
Қурилишнинг биринчи босқичида 5800 кв.метрга тенг майдон фойдаланишга топширилади.

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, Наманган ҳокими Хайрулло Бозоров ҳудудда IT-Парк филиали қурилишини ҳокимият тўлиқ ўз зиммасига олишини маълум қилган. Филиал қуриб битказилгач, 2 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминланиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter