Мутахассислар кучли қуёш чақнаши туфайли янги таҳдидни эълон қилишди
Қуёш астрономияси лабораторияси 9 май куни Қуёшда янги кучли чақнаш содир бўлганини маълум қилди. Унинг кучи Х2.2 эди, бу чақнашнинг энг юқори синфидир. Катта плазманинг кучли отилиши Ер томон йўналтирилган.
Ушбу чақнаш қуёш фаоллигининг ҳозирги циклидаги еттинчи энг кучлиси бўлди. Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: A, B, C, M ва X. Чақнаш булутлари Ерга этиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин.
Олимларнинг хабар беришича, бу сафар Ер кетма-кет иккита зарбага дучор бўлади.
Биринчи Ерга таъсир бугун, 10 майнинг иккинчи ярмида бошланади ва G4 даражасидаги жуда кучли магнит бўрони 11 май, шанба ва 12 май, якшанба кунлари давом этади.
«Қуёш фаоллиги камида бир неча кун давомида ҳозирги даражада қолади», дейилади лаборатория баёнотида.
6 май куни Қуёшда сўнгги 10 йилдаги энг йирик портлашлардан бири содир бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter