Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия олдиндан юклаб берилади – Пенсия жамғармаси
Кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия ва нафақа олувчиларни ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг сентябр ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномалари август ойида шакллантирилади ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағлар 2022 йил 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб берилади.
Пенсия жамғармаси тарқатаётган маълумотга кўра, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябр ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги Фармони билан Ўзбекистон давлат Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 1-4 сентябр кунлари дам олиш куни деб белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter