Мундиалдаги илк голини киритган Қатар Сенегалдан енгилди
Бугун, 25 ноябр куни Қатардаги жаҳон чемпионатининг 2-тур ўйинларига старт берилди.
Куннинг биринчи ўйини B гуруҳида бошланди: Эрон Уэлсни иккинчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида урилган голлар ҳисобига мағлуб этди — 2:0.
Ҳозиргина якунланган ўйинда A гуруҳи вакиллари — турнир мезбони Қатар Сенегал билан куч синашди. Худди биринчи ўйинда бўлгани каби, қатарликлар бу сафар ҳам ютқазишди, сенегалликлар киритган учта голга битта жавоб қайтара олишди.
ҚАТАР-2022. A ГУРУҲИ. 2-ТУР
Қатар – Сенегал 1:3
Голлар: Муҳаммад Мунтарий (78) — Булайе Диа (41), Фамара Дьеду (48), Шайх Амаду Бамба Дьенг (84).
Соат 21:00 да A гуруҳидаги иккинчи ўйин бошланади: Нидерландия — Эквадорга қарши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter