Жозе Моуринио истеъфога чиқарилди
Италиянинг «Рома» клуби «Милан»дан учралган сўнгги мағлубиятдан сўнг португалиялик мураббийни истеъфога чиқарди.
Бугун, 16 январ куни «Рома» Жозе Моуринио жамоа бош мураббийлигидан бўшатилганини расман эълон қилди.
«Рома» ҳозирда А серия турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўлланма берувчи поғонадан 4 очко, Чемпионлар лигасиникидан эса 5 очко ортда қолмоқда. Улар сўнгги уч ўйинда бир очко олишди ва азалий рақиб — «Лацио» уларни Италия кубогидан чиқариб юборишди.
Клуб тез орада янги мураббийлар штаби ҳақида маълумот берилишини эълон қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter