Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвага тарсаки: Пашинян яна Россиянинг «жиғига тегди»

Москвага тарсаки: Пашинян яна Россиянинг «жиғига тегди»

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия Федерацияси мудофаа ва ҳарбий-техника соҳаларида республиканинг асосий ҳамкори бўла олмаслигини айтди. Бу ҳақда у мамлакат Жамоатчилик радиосига берган интервюсида маълум қилди.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Арманистон ким билан ҳақиқатда ҳарбий-техник ва мудофаа муносабатларини сақлаб қолиши мумкинлигини тушуниши керак.

«Илгари бу муаммо оддий бўлган, чунки бундай савол йўқ эди ва концепцияни яратишда ҳеч қандай қийинчилик кузатилмаган. Илгари мудофаа соҳасидаги муносабатларимизнинг 95-97 фоизи Россия Федерацияси билан бўлган бўлса, энди бу объектив ва субъектив сабабларга кўра бўлиши мумкин эмас», — деди бош вазир.

Бунгача Пашинян Россия ҳарбий базаларининг Арманистон ҳудудида бўлишидан ҳеч қандай наф сезмаганини айтган эди.

Унинг таъкидлашича, Ереван янги шериклар қидирмоқда, чунки Москва «иттифоқчилик мажбуриятларини бажара олмади». Бош вазир таъкидлаганидек, Тоғли Қорабоғдаги воқеалар Арманистонни мудофаа соҳасида янги ҳамкорлар излашга олиб келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг