Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада арман батальони асосчисига суиқасд уюштирилди

Москвада арман батальони асосчисига суиқасд уюштирилди

Россия пойтахтида «Арбат» батальони асосчиси Армен Саркисянга суиқасд уюштирилди.

Бугун, 3 феврал куни эрталаб Москвадаги элита турар жой мажмуасида портлаш юз берди. Қайд этилишича, портловчи қурилма Армен Саркисян қўриқчилари билан уйидан чиққан пайтда масофадан ишга туширилган.

Воқеа жойида терговчилар ишламоқда, улар бинода бошқа қўлбола бомбалар бор-йўқлигини текширмоқда. Гувоҳларнинг хабар беришича, турар жой мажмуасига тез тиббий ёрдам вертолёти келган.

Портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланган. Суиқасд арманларнинг «АрБат» батальони асосчиси, тан олинмаган Донецк халқ республикаси бокс федерацияси президенти Армен Саркисянга қаратилган.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, у тирик қолган ва оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.

Портлашдан унинг қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган. Яна тўрт киши яраланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш 300-400 грамм тротил кучига тенг бўлган. Бомба Саркисян лифтдан чиқаётганида ўрнатилган ва масофадан туриб ишга туширилган.

Армен Саркисян 46 ёшда. У Арманистонда туғилган, аммо болалигида Донецк вилоятига кўчиб ўтган.

2022 йил сентябрида Саркисян ва унинг дўстлари «АрБат» кўнгилли арман батальонига асос солган. Жанговар қисмга собиқ вагнерчи Айк Гаспарян раҳбарлик қилади, у Владимир Путин томонидан мукофотланган. Манбаларга кўра, батальонда кўплаб абхаз арманлари жанг қилмоқда.

2023 йилда бўлинма жангчилари Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолайди. 2024 йил август ойидан «АрБат» Курск вилоятида жанг олиб бормоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг