Mobiuz Андижон вилоятида алоқа сифатини янада яхшиламоқда
10 ой ичида Mobiuz Андижон вилоятида 30 та янги таянч станциясини ишга туширди ҳамда 550 дан кўпроғини модернизация қилди. Ишлар фаол давом этмоқда.
Mobiuz мобил оператори бутун Ўзбекистон бўйлаб 4G LTE тармоғи ва унга асосланган VoLTE ва ViLTE хизматларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Компаниянинг мақсади – нафақат шаҳарлар ва туман марказларида, балки чекка қишлоқларда ҳам сигнал ва тармоқ сифатини максимал даражасини таъминлашдан иборат. Бунга ёрқин мисол Андижон вилоятидир.
Андижон – Ўзбекистоннинг энг шарқий ва энг кичик вилояти. Айни пайтда бу ерда 3,3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади ва аҳоли зичлиги бўйича вилоят мамлакатимиз пойтахтидан кейин иккинчи ўринда туради. Бундай ҳолат минтақада уяли алоқани ривожлантириш учун махсус ёндашувни талаб қилади.
Уяли алоқа хизматларини кенгайтириш доирасида Mobiuzнинг Андижондаги техник бўлими мутахассислари томонидан мутлақо янги жойларда 30 та таянч станциялари ишга туширилди. Шу жумладан, Андижон шаҳрида 6 та, Асака туманида 5 та, Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа туманлари ва Хонобод шаҳрида 3 тадан, Марҳамат туманида 2 та, Булоқбоши, Бўстон, Избоскан, Пахтаобод, Шаҳрихон туманларида биттадан янги станция ишга туширилди.
Аҳолининг замонавий технологиялардан фойдаланишини таъминлаш ва мобил интернетга тобора ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида вилоят бўйича 550 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилиниб, ишга туширилди.
Жумладан, Андижон шаҳри ва Андижон туманида 203 та, Асака туманида 59 та, Шаҳрихон туманида 35 та, Олтинкўл ва Жалақудқу туманларида 58 тадан таянч станциялари модернизация қилинди. Улуғнор, Хўжаобод, Пахтаобод, Марҳамат, Избоскан ва бошқа туманларда яна 130 дан ортиқ таняч стансияларининг техник ва технологик имкониятлари яхшиланди.
Айни пайтда Mobiuz мобил оператори Фарғона водийсида 4G LTE тармоғида TDD (Time-division duplexing) технологиясини жорий этиш лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Андижон вилоятидаги 78 та таянч станцияси частота диапазонидан янада самарали фойдаланиш имконини берадиган ва сигналларнинг янада юқори сифатини таъминлайдиган TDD технологияси бўйича аллақачон ишламоқда.
Айни пайтда Андижон шаҳридаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази техник жамоаси янги объектларни қуриш ва модернизация қилинган таянч станцияларини ишга туширишни фаол давом эттирмоқда. Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида вилоят аҳолиси амалга оширилаётган ишлар самарасини янада кўпроқ ҳис этиши мумкин бўлади.
Mobiuz мобил оператори янгиликларини компаниянинг расмий Telegram-каналида ўқишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter