Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев: «Яқин Шарқда тинчликни таъминлашнинг ягона шарти мустақил Фаластин давлати!»

Мирзиёев: «Яқин Шарқда тинчликни таъминлашнинг ягона шарти мустақил Фаластин давлати!»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг саммитида нутқ сўзлаб, жумладан Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталди.

Ўзбекистон етакчиси ҳудудда тинчликни сақлашнинг ягона шарти мустақил Фаластиин давлатини тузиш эканига урғу берган.

«Тўққиз ойдан буён Ғазо секторида кечаётган қонли уруш оқибатлари бизни чуқур қайғу ва изтиробга солмоқда. Тўқнашувлар 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганини ҳеч бир сабаб ва баҳона билан оқлаб бўлмайди.

Биз зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирамиз.

Мустақил ва озод Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда стратегик барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг энг асосий шартидир», – дейди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг