Мирзиёев Қозоғистон президенти ва халқига таъзия йўллади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва қардош Қозоғистон халқига таъзия йўллади.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 8 июнь куни Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида ўрмон ёнғинлари бошланган ва ёнғин 60 минг гектарга ёйилгани айтилган эди. Ўрмон ёнғинларида жами 14 киши ҳалок бўлган.
Кеча, 11 июнь куни эса президент Тоқаев ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашувда мамлакатда 12 июнь кунини умуммиллий мотам куни деб эълон қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter