Мирободда алимент учун бир кунда иккита хонадон ҳадя қилинди
Мажбурий ижро бюросида жорий йилнинг 21 февраль кунидан 31 март кунига қадар «Алимент ундирув ойлиги» деб эълон қилинган.
МИБ матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ойлик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида, Тошкент шаҳри Миробод туманида қарздор А.Вишневский фарзандлари учун кўчмас мулк, яъни уй совға қилди.
Яна бир ҳолатда, қарздор Э.Давлатов 3 нафар фарзанди учун 3 хонали уй ҳадя қилди.
Шунга асосан юқоридаги ижро ишлари якунланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter