Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон Мудофаа вазирлиги Aфғонистондаги вазиятдан хавотирга тушиб қолди

Тожикистон Мудофаа вазирлиги Aфғонистондаги вазиятдан хавотирга тушиб қолди

Фото: «AA»

Aфғонистонда ҳалокатли вазият юзага келмоқда: қонуний ва инклюзив ҳукуматнинг йўқлиги, давлат ҳокимияти механизмларининг ишлаши ва инсон ҳуқуқларининг мунтазам бузилиши.

Бу ҳақда душанба куни Тожикистон мудофаа вазири, генерал-полковник Шерали Мирзо КХШТ Тезкор ҳаракат коллектив кучлари машғулотларининг ёпилиш маросимида маълум қилди, деб хабар беради Avesta.tj.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу омиллар Aфғонистонни инсонпарварлик ҳалокати ёқасига олиб келди, унинг минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солаётган халқаро терроризм ўчоғига айланишига хизмат қилмоқда.

«Халқаро коалиция қўшинларининг Aфғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ сўнгги ойлардаги воқеалар, ҳукумат қўшинларининг бутун мамлакат ҳудудини мустақил назорат қила олмаслиги террорчилик ҳаракатининг кучайишига сабаб бўлди ва ҳарбий-сиёсий вазиятнинг тўлиқ таназзулига олиб келди», — деди Тожикистон мудофаа бошқармаси бошлиғи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг