Миллиардернинг номидан иш қилаётган фирибгарлар фош бўлди
Amazon асосчиси Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт номидан фирибгарлар қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларнинг маблағларини ўғирлашган, деб ёзади «The New York Times» газетаси.
Унда аутизмдан қийналаётган ўғли учун маблағга муҳтож бўлган Даниэль Черчилль билан боғлиқ воқеа ҳикоя қилинади. Дастлаб, у краудфандинг орқали пул йиғишга уриниб кўрган, бироқ бу йўл билан керакли маблағнинг озгина миқдорини олишга муваффақ бўлган.
Маълум вақтдан сўнг аёлга «Маккензи Скотт»дан электрон мактуб келиб тушган. Унда миллиардер аёл бойлигининг ярмини хайрия ишларига сарфлаётгани ва Черчилль грант олувчилар қаторида бўлиши мумкинлиги айтилган.
Пул олиш учун MacKenzie Scott Foundation ташкилотининг махсус формасини тўлдириш ва Investors Bank and Trust компаниясида онлайн ҳисоб рақамини очиш таклиф қилинди.
Черчилль фонд унинг номига очилган ҳисоб рақамга 250 минг доллар ўтказганини кўрган, аммо Aвстралияда бўлганлиги сабабли маблағни ишлатишдан олдин солиқ рақами учун ариза бериш ва тегишли тўловларни тўлаш кераклиги айтилган.
Кейинчалик аёл юқоридаги компаниялар мавжуд эмаслигини, улар билан боғлиқ Интернет саҳифалар эса сохта эканлигини тушуниб етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter