Яна бир миллиардер Россия фуқаролигидан воз кечди
Revolut молиявий стартапи асосчиси бўлган миллиардер Николай Сторонский Россия фуқаролигидан воз кечган. Бу ҳақда Forbes нашри хабар қилди.
Қайд этилишича, Revolut вакили «Ник – Буюк Британия фуқароси» деб айтган.
Николай Сторонский Forbes рейтингига кирганлар ичида сўнгги пайтларда Россия фуқаролигидан бош тортган бойларнинг тўртинчисидир. У 2022 йилда россиялик бадавлат шахсларнинг илк йигирматалигига киришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter