Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллиард долларлик самолёт бортида ёнғин чиқди

Миллиард долларлик самолёт бортида ёнғин чиқди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли стратегик кўз илғамас бомбардимончи B-2 Spirit самолёти қўнаётганида бортида ёнғин содир бўлди.

Воқеа 10 декабр куни Американинг Миссури штатидаги Уайтмен авиабазасида содир бўлган. Учувчи диспетчерга носозлик ҳақида хабар йўллаб, авариявий қўнишни амалга оширган.

Ерга қўнганидан сўнг самолёт бортида ёнғин ҳосил бўлган, учувчига зиён етмаган.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёрида B-2 Spirit самолётларидан 20 таси бор. «Арвоҳ-самолёт» — дунёдаги энг қиммат бомбардимончи: жиҳозларсиз 1 миллиард доллар туради, тўлиқ қуролланишига яна шунча кетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг