Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Microsoft» хитойликларга Америка бозорларини забт этишда кўмак беради

«Microsoft» хитойликларга Америка бозорларини забт этишда кўмак беради

Фото: «IBTimes UK»

«Microsoft» ҳамда Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи «Xiaomi» компаниялари булутли технологиялар, сунъий интеллект ва аппарат таъминоти бўйича ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда «TechCrunch»га таяниб «lenta.ru» сайти ёзмоқда.

Ушбу келишув «Xiaomi»га Ғарбда, жумладан АҚШда ўз бизнесини кенгайтириш, «Microsoft»га эса Хитой бозорида мустаҳкам ўрнашиш имконини беради.

Меморандум доирасида тарафлар бир-бирларининг технологияларидан фойдаланиши мумкин. Масалан, «Microsoft» «Xiaomi»га жаҳон бозорига чиқиш учун смартфонлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган «Azure» булутли ҳисоблаш технологиясидан фойдаланишга имкон яратиб беради.

Томонлар шунингдек, «Microsoft»нинг сунъий интеллект борасидаги изланишларига доир масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

АКТ соҳасидаги янгиликларни ёритувчи «The Verge» сайти меморандумнинг ҳамкорларга ҳеч қандай юридик жавобгарлик юкламаслигини маълум қилди. Бундан ташқари келишувнинг молиявий жиҳати ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида АҚШ махсус хизматлари америкаликларни Хитой смартфонлари, айниқса «Huawei»дан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақирган эди. Уларнинг фикрича компания ХХР ҳукуматига ишлайди ва жосусликка алоқадор бўлиши мумкин.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг