Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ ходимларига ҳайитлик берди

МИБ ходимларига ҳайитлик берди

Рамазон ҳайити арафасида Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарияти хайрли ишга қўл урди. Бошқарма ва туман бўлимларида меҳнат қилаётган 30 нафарга яқин ходимга бир марталик (озиқ-овқат тўплами хариди учун) ваучер ҳадя қилинди.

Ҳадя — эҳсоннинг бир тури, муқаддас манбаларда бир-бирингизга табассум ҳадя қилиб бўлсаям савобга олинг, мазмунида ҳикмат бор. Савобли амалларни эса яқинлардан бошлаш тавсия  этилади. Ишхона бежизга иккинчи оилага менгзалмайди, бир жамоада ишлайдиган кўпчилик оға-ини бўлиб кетганига мисоллар ҳар қадамда учрайди.

Қисқаси, МИБ пойтахт бошқармаси мутасаддилари муборак сана арафасида  хайрли ишга қўл ураркан,  рўйхат бошига ҳайитликка ҳақлироқ ходимларини ёзишгани аниқ. Бироқ бу фақат маълум тоифадаги ходимларгагина эътибор қилинади, дегани эмас. Йил давомида барча ходимларга бундай эътибордан баҳраманд бўлишади, насиб. Чунки, бу мавсумий тадбир эмас, балки анъанага айланиши кутилаётган акция, унинг ҳатто ўз номи бор: «Биз биргамиз, якдилмиз, кўмакдошмиз».

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг