Месси Хитойда полиция томонидан икки соат ушлаб қолинди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Хитойга етиб келганида аэропортда бир неча соат ушлаб қолинди. Бу ҳақда «sport.es» хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, Месси мамлакатга Аргентина паспорти билан эмас, балки испан паспорти билан кирмоқчи бўлган. Бироқ Испания фуқаролари Хитойга кириши учун виза олишлари керак.
Футболчига миграция хизмати махсус ва шошилинч ҳолат сифатида виза бергунга қадар аэропортда тахминан икки соат кутишга тўғри келган. Қайд этилишича, Мессининг паспорти билан боғлиқ муаммо 20 дақиқада ҳал қилинган.
Месси Хитойга Австралияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун борган. Ўйин 15 июнь куни Пекинда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter