Месси Шомуродовга етиб олди
Бу икки футболчи 2022 йилда миллий терма жамоалар сафида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини бошқариб туришибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов жорий йилда киритган 10та голи ҳисобига етакчи бўлиб турганди. Сўнгги голини у куни кеча Коста Рика жамоаси дарвозасига киритганди.
Аргентиналик Лионель Месси миллий жамоаси сафида сўнгги икки учрашувида тўртта гол киритиб ҳамюртимизга етиб олди (10 гол).
Кейинги поғонада Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд (9 гол) бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter