Месси ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди
«Интер Майами» клубининг аргентиналик ҳужумчиси ФИФА талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.
Месси ўз фаолиятида тўртинчи марта ушбу мукофотни қўлга киритди, аввалроқ 2022, 2019 ва 2009 йилларда ушбу мукофотга сазовор бўлган.
Месси ўтган йили «ПСЖ» билан Франция чемпиони бўлди ва «Интер Майами» билан Лигалар кубогини қўлга киритди. Октябрь ойида 36 ёшли аргентиналик «Олтин тўп» совринининг 8 карра соҳибига айланди.
Маълумотларга кўра, Лионел Месси тақдирлаш маросимида бўлмаган. Кубок бошловчи Терри Анрига топширилди.
Шунингдек, айрим ОАВлар Месси ва Холанд бир хил — ҳар бири 48 тадан овоз олгани ҳақида ёзишмоқда. Бунда регламентга кўра, ҳаммасини терма жамоа сардорларининг овозлари сони ҳал қилади, Лео эса улардан кўпроқ овозга эга чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter