Мбаппенинг «тақдири» бутунлай ўзгариб кетиши кутилмоқда
«ПСЖ» Килиан Мбаппени Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубига 300 миллион еврога сотади, деб хабар берди Sky Sport нашри Твиттер саҳифасида.
Айтилишича, клублар аллақачон келишувга эришган. Энди саудияликлар Мбаппе билан шартнома шартларини келишиб олишлари керак.
Ўтган йилнинг май ойида ОАВ Мбаппе ПСЖ билан 2024 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган янги шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эди.
Шу билан бирга, бошқа манбалар футболчининг «Реал Мадрид» билан шартнома имзолаганини маълум қилган. Алал-оқибат испан клубига трансфер амалга ошмади.
Ўтган мавсумда «ПСЖ» 38 турда 86 очко жамғарган ҳолда Франция 1-лигасида ғолиб чиқди. Мбаппе 34 та ўйинда қатнашиб, 29 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter