Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майами мэри Бразилия президенти билан учрашгач коронавирус юқтириб олди

Майами мэри Бразилия президенти билан учрашгач коронавирус юқтириб олди

Фото: em.com.br

Американинг Майами шаҳри мери Френсис Суарес коронавирус инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда 13 март куни «Miami Herald» нашри хабар берган.

Қайд этилишича, Майами мэрида Бразилия делегацияси билан учрашганидан тўрт кун ўтгач, коронавирус аниқланди. Делегация таркибида Бразилия президенти Жаир Болсонару ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳон матбуотида Жаир Болсонару коранавирус юқтирган илк президент бўлгани хабар қилинганди. Бироқ бу ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Жаир Болсонару АҚШга ташрифи давомида Дональд Трамп билан ҳам учрашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг