Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши маълум бўлди
Мана баҳор ойларининг сўнггиси—май бошланди. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойберидев бу ойда ўзбекистонликлар қанча дам олиши хусусида ёзди.
«Май ойида дам олиш кунлари бўйича ҳеч қандай ўзига хослик йўқ.
Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар одатдагидек шанба-якшанба кунлари, 6 кунликлар якшанба куни дам олишади.
Фақат 9 май (пайшанба) куни бутун Ўзбекистон учун ишланмайдиган байрам куни бўлади.
9 май арафасида 8 ёки 10 май кўчирилмайди. Одатдагидек, иш куни бўлади.
Демак, май ойида:
5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар жами 9 кун (4-5, 9, 11-12, 18-19, 25-26 май);
6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар жами 5 кун (5, 9, 12, 19, 26 май) дам олишади» дея қайд этган ҳуқуқшунос.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter